Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мирзо Улуғбек нега Дашти Қипчоққа қилган юришини тўхтатган эди?
08:00 / 2020-10-22

Ватанимиз тарихидаги 22 октябрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

Кун тарихи 

Ватанимиз тарихидаги 22 октябрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1419 йил (бундан 601 йил олдин) – Мирзо Улуғбек Дашти Қипчоқ ўзбекларига қарши юрушини тўхтатиб, Самарқандга қайтиб келди. Ўша йилнинг майида Олтин Ўрда хони Ўрусхоннинг набираси, Оқ Ўрда шаҳзодаси Бароқхон Улуғбек қошига ёрдам сўраб келган эди. Улуғбек унга етарли аскар бериб, ўз юртига юборди. Ўзи эса Самарқандда ўз доруғасини қолдириб, Мовароуннаҳрнинг асосий ҳарбий кучлари билан унинг ортидан борди.

Тарихчи олим Ашраф Аҳмедовнинг қайд этишича, лашкар Самарқанддан августнинг охирларида чиқди. 5 сентябрь куни Чиноз яқинида Сирдарёдан ўтди ва Тошкентдан узоқ бўлмаган Бурлоқ мавзесига етганида ўзбек қўшинлари тарқалганлиги ҳақида хабар келди. Шу сабабли юришни тўхтатиб, 22 октябрь куни Самарқандга қайтиб келди. Чунки Бароқ Улуғбекдан олган ёрдамчи кучнинг ўзи билан Мовароуннаҳр асосий кучларининг иштирокисиз ўз мақсадига эришиб бўлган эди.

1910 йил (бундан 110 йил олдин) – инфекционист олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби Исҳоқ Мусабоев таваллуд топди. У 1990 йилда Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати бўлган.

1992 йил (бундан 28 йил олдин) – Тошкентда Республика “Маҳалла” хайрия жамғармасининг биринчи таъсис конференцияси бўлиб ўтди. Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, юртимизда маҳаллалар кўп минг йиллик тарихга эга. Наршахий ўзининг “Бухоро тарихи” асарида Бухорода бундан 1100 йил илгари бир қанча маҳаллалар бўлганини қайд этган. Алишер Навоий ўзининг “Ҳайрат ул-аброр” асарида маҳаллани “маҳалла шаҳар ичидаги шаҳарча”дир деб таърифлаган. Маҳаллалар, айниқса, Амир Темур даврида равнақ топган.

1992 йил (бундан 28 йил олдин) – Латвия Республикаси Ўзбекистон Республикасининг суверенитетини тан олди.

1998 йил (бундан 22 йил олдин) – Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонасида Ўзбекистон Республикаси билан Ливан Республикаси ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатиш тўғрисида икки давлат элчилари қўшма ахборот имзоладилар.

2017 йил (бундан 3 йил олдин) – Бухорода “Бухоро шаҳри куни” фестивали доирасида “Кўҳна ва боқий Бухоро” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Унда Бухоронинг “Боқий ва навқирон Бухоро”, “Бухорои Шариф”, “Тангри сайқал берган шаҳар”, “Мадинат-ут-тужжор”, “Илмлар маскани” каби ўнлаб номлар билан аталиши айтиб ўтилди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади