French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мирзиёев Ўзбекистоннинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини кучайтиришни топширди
16:40 / 2022-01-17

Жаҳон матбуоти саҳифаларида

«Анадолу» ахборот агентлиги.  Ўзбекистон  Президенти Шавкат Мирзиёев  ҳаво ҳужумидан мудофаа  тизимини кучайтириш бўйича кўрсатма берди. Ушбу  вазифа Мирзиёев раислиги остида бўлиб ўтган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида муҳокама қилинди, деб хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати. 

Мирзиёев кадрлар тайёрлаш ва  илғор усулларни жорий қилиш масалаларига  эътибор қаратди. 

Ана шу мақсадлардан ва завонавий таҳдидлардан келиб чиққан ҳолда, 2022-2026 йилларда Қуролли кучларни янада ривожлантириш концептуал дастурини қабул қилиш топширилди. Қуролли кучлар Бош штаби фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб  чиқиш, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини кучайтириш бўйича топшириқлар берилди.   

Дунё ахборот маконида таҳдидлар кучайиб бораётган ҳозирги шароитда ахборот хавфсизлигини  таъминлаш, ёшларни ёт ғоялардан ҳимоя қилиш, ҳарбий хизматчиларнинг руҳий тайёргарлигини таъминлаш ва жанговар руҳини мустаҳкамлашга  долзарблиги ошиб бормоқда, деб қайд этилди, йиғилишда. 

Туркия компанияси Ўзбекистонда иссиқлик электр станциясини  қурмоқда

«Анадолу» ахборот агентлиги. Туркиянинг  “Cengiz Energy” компанияси Сирдарё вилоятида қуввати 220 МВт иссиқлик электр станциясини монтаж ишларини бошлади.  Объектнинг қурилиш ишларини  жорий йилнинг иккинчи ярмида якунлаш режалаштирилган. Шунда компания томонидан  қурилган электр станциясининг қуввати ҳажми йил охиригача 460 МВт га етади. 
Электр станциясини қуриш бўйича  тегишли шартнома Ўзбекистон миллий электр тармоқлари АЖ ва Туркиянинг “Cengiz Energy” компанияси ўртасида  тузилган эди. Компания 25 йил мобайнида ВОТ («Build, Operate, Transfer» – «Қур-Бошқар-Узат») андазаси бўйича электр энергиясини ишлаб чиқаради. Лойиҳа 70 минг квадрат метр майдонда амалга оширилмоқда. Қурилиш-монтаж ишларига 500 нафар ходим, жумладан туркиялик муҳандислар жалб қилинган.

Компания бошқарув раиси  Ахмет Дженгизнинг сўзларига  кўра, бир неча ойдан сўнг Тошкентда қуввати  240 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси фойдаланишга топширилади. Унинг қурилиши ўтган йили бошланган эди. Сирдарёдаги объектни эса,  йил охирида  фойдаланишга топшириш режалаштирилган. “Иссиқлик электр станцияси маҳаллий иқтисодиётга ва  мамлакатнинг энергетика сектори ривожига катта ҳисса қўшади. “Компаниямизнинг Ўзбекистондаги электр станциясининг белгиланган қуввати 460  мегаваттга етади. Бу 230 минг минг уй хўжаликларини  электр энергия билан таъминлаш учун етарли”,  -  дейди бошқарув раиси

Туркиянинг 2021 йилда цитрус мевалари экспортидан олган даромади  қарийб 935  млн АҚШ долларига етди

«Анадолу» ахборот агентлиги. Турктя ўтган 2021 йилда 935 млн  АҚШ долларига тенг  цитрус меваларини экспорт қилган. Четга асосан мандарин, апельсин, грейпфрут мевалари кўпроқ сотилган. 
Айни дамда, турк компаниялари ҳорижий давлатларга 293 млн 301  минг долларлик  лимон маҳсулотини ҳам экспорт қилишган. Бу олдинги йилга нисбатан 7 фоиз кўпдир. 

Дунёдаги энг узоқ умр кўрган аёл 119 ёшини нишонламоқда

Япониялик узоқ умр кўрган аёл ўзининг 119 йиллик таваллудини нишонламоқда, деб ёзади Киодо ахборот агентлиги. Канэ Танака хоним 1903 йилда туғилган ва 1970-йилда нафақага чиққан. У бутун умри давомида гуручли  нон сотадиган дўконда меҳнат қилган. Канэ Танака хонимнинг турмуш ўртоғи ва тўнғич ўғли Иккинчи жаҳон урушида вафот этишган.  Танака хоним 15 йилдан буён қариялар уйида яшаб келмоқда. У эрта туришни, ширинликларни ёқтиради. Япониялик  аёлда 16 йил олдин саратон ўсимтасини  олиб ташлашган, шундан буён унда жиддий  касалликлар кузатилмаган. 
Гиннесснинг Рекордлар китобига кўра, Танака хоним  сайёрамиздаги энг ёши улуғ инсонлардан бири ҳисобланади. 
 

Бизнинг “Жаҳон  матбуоти  саҳифаларида” номли  янги рукнимизга оид  тилакларингиз, таклиф ва фикр-мулоҳазаларингизни pochta@uza.uz манзилига юборишингизни сўраймиз. 
      

И.Абдумаликзода тайёрлади, ЎзА