Миржаҳон Муҳаммадов: тарихий ғалабада менинг ҳам ҳиссам борлигидан фахрланаман! (+видео)
Хабарингиз бор, нуфузли ва минтақавий халқаро фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар ва уларнинг устозларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтиш керакки, юртимиз ёшлари халқаро илм-фан майдонида тарихий натижа қайд этиб, жорий йилнинг ўзида 210 та медални қўлга киритишди.
Бугунги лавҳамиз қаҳрамони Миржаҳон Муҳаммадов ҳам қарийб 1 млрд 40 млн сўм билан тақдирланди.
-57-Халқаро кимё олимпиадасининг олтин медали учун — 1 млрд 30 млн сўм;
-59-Халқаро Менделеев олимпиадасининг олтин медали учун — 4 млн 944 минг сўм;
-Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро кимё олимпиадасининг олтин медали учун — 4 млн 944 минг сўм билан тақдирланди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/EOkT9bWNjjk" title="Mirjahon Muhammadov: tarixiy g‘alabada mening ham hissam borligidan faxrlanaman!" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА