Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мирзаободда ташкил этилган “Саломатлик сайллари”да мингдан ортиқ фуқаро иштирок этди
11:07 / 2023-04-07

ФОТОРЕПОРТАЖ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган “Саломатлик сайллари” ойлиги доирасидаги соғломлаштириш тадбирлари болалар, оналар, соғлиғида муаммоси бор, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами, уларни соғлиқ билан боғлиқ муаммоларини ечишда ниҳоятда қўл келмоқда.

Сирдарё вилояти Мирзаобод туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникасида ҳам ташкил этилган тиббий кўрик ва соғломлаштириш тадбири давомида республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги вилоят даволаш-профилактика муассасаларининг кардиолог, нефролог, онколог, эндокринолог, инфекционист, уролог, гинеколог, травматолог, окулист каби мутахассислари аҳолини соғлиқ билан боғлиқ муаммоларига ечим излади.

[gallery-11315]

Мингдан ортиқ аҳоли иштирок этган тиббий кўрик жараёнида 581 нафар фуқарода турли касаллик белгилари аниқланиб, шундан 502 нафарига амбулатор, 58 нафарига стационар шароитда даволаниш учун маслаҳат ва тавсия берилди.

– Тиббий кўрик жараёнида касалликлар кўрсаткичига аҳамият қаратадиган бўлсак, энг биринчи ўринда юрак қон томир, таянч ҳаракати, иккинчи ўринда ҳазм қилиш ва асаб тизими, учинчи ўринда неврологик ва гинекологик касалликлар кўрсаткичи юқори эканлигини кўриш мумкин, - деди туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Ўктам Омонбоев. – Ўтказилган тиббий текширувлар натижасига қараб даво муолажалари буюрилиши билан бирга, ушбу турдаги касалликларни келиб чиқишига сабаб бўлган омиллар тўғрисида сўз юритилиб, беморларга маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Шу билан бирга, тиббий кўрик жараёнига Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё филиали Офтальмология клиникаси, Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё филиали кўчма мобиль маммограф клиникаси ҳам жалб этилиб,  кўз соҳасида ҳамда хотин-қизларда кўкрак бези билан боғлиқ маммоскрининг кўриклар ташкил этилди.

 

 

Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ(сурат),ЎзА