Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мирзаободда маърифий суҳбат ўтказилди
19:14 / 2025-11-28

Тошкент ҳарбий округига қарашли Мирзаобод туманидаги сафарбарлик чақируви резерви баталионида “Конституцияни ўрганамиз, Конституция – адолат тантанаси” мавзусида маърифий давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда ҳарбий қисм командири, офицерлар, ёш ҳарбий хизматчилар ҳамда Сирдарё вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ва Мирзаобод тумани Адлия бўлими масъуллари иштирок этишди.

Маърузачилар Бош қомусимизнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни, унинг асосий принциплари ва устувор мақсадларига тўхталиб, Конституция инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини мустаҳкам ҳимоя қилишини, фуқаролар манфаатларини кафолатлашини алоҳида таъкидладилар. Шу билан бирга, адолатли жамиятни барпо этишда Конституциянинг бош мезон сифатидаги аҳамиятига эътибор қаратилди.

Қатнашчилар Конституциянинг ҳар бир моддаси давлат бошқарувида очиқлик ва масъулиятни таъминлашда, жамият тараққиётини мустаҳкамлашда беқиёс аҳамият касб этишини ҳам қайд этишди.

Мулоқот давомида иштирокчилар ўзаро фикр алмашиб, савол-жавоблар орқали Конституциянинг ҳаётдаги амалий аҳамияти ҳақида янада тўлиқроқ маълумотга эга бўлишди. Тадбир якунида уларга Конституция ва ҳуқуқий билимларга бағишланган маърифий материаллар топширилди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири