Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мирзаободда 12 боланинг хатна тўйи ўтказилди
14:56 / 2022-08-29

Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани сектор раҳбарлари ташаббуси ва ҳомийлар кўмагида туманнинг 4-сектор ҳудудига қарашли М.Улуғбек маҳалласида яшовчи 10 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оиланинг 12 нафар фарзанди учун суннат тўйи ўтказилди.

Меҳнат фахрийлари, фаоллар, кенг жамоатчилик вакиллари, тўй болаларнинг ота-оналари, қариндош-уруғлари, дўстлари иштирокида ўтказилган тўй тантанаси йиғилганларга кўтаринкилик бахш этди.

Болаларнинг ҳар бирига кийим-кечаклар, велосипед ва бошқа совғалар берилди.

– Бугун жуда ҳаяжонли, эсда қоларли кун бўлди, – дейди М.Улуғбек маҳалласи “Пиллакор” кўчасида яшовчи Муҳайё Нориева. – Тўрт нафар фарзандим бор. Аёллар дафтари рўйхатида тураман. Бугунги шодиёнада икки нафар фарзандим – Жавлон ва Жавоҳирнинг ҳам суннат тўйлари ўтказиляпти. Доимий кўмак ва бундай тадбирлар учун ўз миннатдорчилигимни билдираман.

"Навбаҳор" тантаналар саройида бўлиб ўтган тўй ҳар бир болага қувонч улашди.

 

Шуҳрат Суяров, ЎзА