Мирзаобод туманида йўл-транспорт ҳодисаси
Бугун, 1 апрел куни соат 11:10 да Сирдарё вилояти Мирзаобод туманининг "Дўнгариқ" МФЙ ҳудудида "HOHAN" русумли юк автомашинаси йўл- транспорт ҳодисаси натижасида катта ариққа тушиб кетди. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи тан жароҳати олиб, автомашина ичида қолиб кетган.
Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси (ФВБ) хабар беришича, зудлик билан воқеа жойига етиб борган ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари ҳайдовчини автомашинадан чиқариб, малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага жўнатган.
Айни пайтда ҳайдовчининг аҳволи яхши.
Ғулом Примов, ЎзА мухбири