Мирсаидов Махмуджон Хабибуллаевичнинг техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
«Ишлаб чиқариш корхоналари техник сувлар таркибидаги нефт мойларини ажратиш ва тозаланган мойни технологияга қайтариш» мавзусида
Мирсаидов Махмуджон Хабибуллаевичнинг 02.00.08 – Нефт ва газ кимёси ва технологияси ихтисослиги бўйича «Ишлаб чиқариш корхоналари техник сувлар таркибидаги нефт мойларини ажратиш ва тозаланган мойни технологияга қайтариш» мавзусидаги техника фанлари фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.02/30.12.2019.К/Т.35.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2025 йил 4 декабрь куни соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100170, Тошкент ш., М.Улуғбек кўчаси, 77а. ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти.
Тел.: (71)-262-56-60;
e-mail: ionx@academy.uz