Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мирободдаги жамиятдан 10,2 миллиард сўмдан зиёд солиқ қарздорлиги ундирилди
16:40 / 2024-02-09

Мажбурий ижро бюроси Миробод туман бўлими ҳамда туман прокуратураси билан ҳамкорликда солиқ тўловларидан бўлган йирик қарздорликка эга бўлган субъектларнинг масъулиятини кучайтиришга қаратилган тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Бюронинг Миробод тумани бўлими иш юритувида қарздор корхоналардан давлат фойдасига солиқ қарздорликларини ундириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди. 

Бўлим иш юритувига қарздор жамиятдан давлат фойдасига 10 миллиард 200 миллион сўмдан зиёдроқ солиқ қарздорлигини ундириш тўғрисидаги Солиқ қўмитаси йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясининг қарори келиб тушган. 

Шунга асосан Бюронинг туман бўлими томонидан ижро иши қўзғатилиб, томонларга юборилган. Қарздор ташкилот қонун талаби асосида берилган ихтиёрий муддатда солиқ қарздорлигини қопламаган. 

Шу сабабли, давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздор жамиятдан 10,2 миллиард сўмдан зиёд солиқ қарздорлиги тўлиқ ундирилди. 

Н.Абдураимова, ЎзА