Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миробод туманида барча қулайликларни ўзида жамлаган гастрономик кўча ташкил этилади 
17:11 / 2024-03-04

Маълумки, жорий йил 27 февраль куни давлатимиз раҳбари бошчилигида Тошкент шаҳрида саноат, инфратузилма ва туризмни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш натижаларига асосан илгари сурилган таклифлар маъқулланиб, пойтахтимизда “гастрономик кўча”лар ташкил этиш юзасидан топшириқлар берилди.

Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Ф.Давруков, Миробод туман ҳокими А.Сайфутдинов бошчилигидаги мутасадди ташкилотлар ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Тошкент шаҳар Миробод тумани Тарас Шевченко кўчасида “Гастрономик туризм”ни йўлга қўйиш бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди. 

Гастрономия туризмнинг асосий йўналишларидан бири. Гастрономик кўча эса турли қатламни жалб қилиш учун барпо этилган, ҳудуд ва мамлакатнинг пазандалик анъаналарини кўрсатадиган, шу билан бирга хорижий сайёҳлар орасида машҳур ва урфга кирган жаҳон гастрономияси намуналарини таклиф қиладиган овқатланиш, ичиш, сайр қилиш, завқланиш мумкин бўлган кўнгилочар, 24 соат фаолият юритадиган кўчадир. 

Қайд этилишича, Миробод туманида барча қулайликларни ўзида жамлаган гастрономик кўча ташкил этилади. Масъуллар иштирокида кўчанинг умумий ҳолати, табиий ва техник кўриниши, имконияти ҳамда мавжуд салоҳиятлари кўздан кечирилди. Гастрономик кўча ташкил этиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА