French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мирмуҳсинга хотира лавҳи очилди
16:17 / 2021-10-08

Мамлакатимизда миллий адабиётни ривожлантириш, унинг равнақи йўлида меҳнат қилган ижодкорлар хотирасини ардоқлаш давлатимизнинг доимий эътиборида бўлиб келмоқда.

Ўзбекистон халқ ёзувчиси, "Эл-юрт ҳурмати" ордени соҳиби, атоқли шоир Мирмуҳсин таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан адиб яшаб, ижод қилган гўша – Мирзо Улуғбек тумани, 13-уйда хотира лавҳи ўрнатилди.  

8 октябрь куни  адиб барельефининг очилиш маросими бўлди. Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нуриддинов ва бошқалар  ўзбек адабиёти  намояндалари, жамоатчилик вакиллари, адибнинг шогирдлари ва  оила аъзолари иштирок этди.

[gallery-4204]

Сўзга чиққанлар баракали ижодкор, миллий адабиётимизнинг кўзга кўринган намояндаси Мирмуҳсиннинг ўзбек шеърияти ва насри ривожига қўшган улкан ҳиссаси, инсоний фазилатлари, давлатимиз раҳбарининг адабиёт аҳлига кўрсатаётган ғамхўрлиги ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Адиб барельефи Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, ҳайкалтарош Ўролбой Яхшиликов томонидан яратилди.

 

  Н.Усмонова, ЎзА