Жорий йилда Қашқадарё вилояти Миришкор туманидаги 323 нафар касаначи ва 879 нафар звеночи 1 минг 145 қути ипак қуртини парваришлаб, хомашё қабул қилиш пунктига режадаги 64 тонна юқори сифатли кумуш толани етказиб беришга муваффақ бўлди.
Бу ҳақда туман ҳокимлиги aхброт хизмати хабар берди.
Пилла тайёрлаш режа-мажбурияти бажарилишини туманда биринчи бўлиб адо этган “Aвазчўл”, “Aвтономов”, “Олтин бошоқ”, “Миришкор”, “Чандир”, “Р.Ғойибов”, “С.Муродов” ҳамда бошқа массивлардаги фермер хўжаликлари аъзолари ва оилавий бўлимларнинг хизмати катта.
Мазкур массивлар пиллакорлари кўзланган ҳосилни қисқа муддатларда саранжомлаб, белгиланган режа-кўрсаткични ошириб адо этишда кўпчиликка намуна бўлди.
Хусусан, “Сафар ота”, “Фам”, “Нурбобоев Элбек”, “Бурдолик” ва “Зойиршох лидер” каби ўнлаб илғор фермер хўжаликлари ва Фароғат Отаева, Гулсум Тошева, Нафас Ражабов, Гулчеҳра Усмонова, Кенжамурод Холмахмедова, Гулби Ражабова ва Дилбар Эгамбердиева етакчилигидаги илғор бўлимлар жамоалари ҳар қути пилла уруғидан 70-80 килограммдан ошириб юқори ҳосил кўтаришга муваффақ бўлди.
Ўлмас Баротов, ЎзА