Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Минтақавий муаммоларни ҳал қилиш минтақавий иштирокчилар қўлида
18:35 / 2022-07-29

Бу ҳақда ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси директори Руслан Мирзаев ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишидаги нутқида айтиб ўтди.

- Биз бу масъулиятни зиммамизга олишга қодирмиз, – деди Р.Мирзаев.

- Ҳозир кўпгина мамлакатлар ушбу ташкилотда иштирок этишга жиддий қизиқиш билдираётганига гувоҳмиз. Бундай интилиш ШҲТга ишонч ортиб бораётганидан дарак беради ва биз қабул қилаётган қарорлар тўғрилигини исботлайди.

Терроризм ва экстремизм тарғиботига қарши кураш стратегияси ҳамда барча ёшдагилар учун мафкуравий ҳимоя дастури ишлаб чиқиш салбий ҳолатларга барҳам беришда муҳим аҳамиятга эга.

Йиғилишда тузилманинг терроризм, сепаратизм ва экстремизм таҳдидига қарши курашишда аъзо давлатлар ваколатли идоралари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги фаоллиги ҳам қайд этилди.

- Ташкилот фаолияти давомида ҳамкорликнинг самарали механизми, қўшма чоралар ва машғулот дастурлари ишлаб чиқилди, бу эса умумий таҳдидни яхшироқ англашга олиб келди», – дея қўшимча қилди ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси директори.

Г. Абдуллаева, Н.Хайдаров (сурат), ЎзА