Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Минтақавий брендларни ривожлантириш лозим
13:58 / 2023-11-11

Бугунги кунда мамлакатимизда 5 та минтақавий брендлар - интеллектуал мулк объектлари мавжуд. Жумладан, "Зомин тандир гўшти", "Марғилон адраси", "Марғилон атласи", "Қўқон пичоқлари" ва "Ғиждувон шашлик"лар Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтган. Маҳаллий тадбиркорлик субъектлари географик кўрсаткич билан белгиланган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни муваффақиятли ривожлантириши мумкин.

Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан ўтказилган "Географик кўрсаткичлар — тадбиркорликни ривожлантиришнинг янги драйвери" мавзусидаги семинарда айтиб ўтилди. 

Семинарда «географик кўрсаткичлар» тушунчаси, кўрсаткичларни рўйхатга олиш тартиби ва бу борада тегишли ваколатли давлат органининг масъулияти, шунингдек, географик кўрсаткичлар билан белгиланган маҳсулотларни савдо қилиш хусусиятлари, уларнинг ҳуқуқий муҳофазаси масалалари муҳокама қилинди. 

Таъкидланганидек, республикамиз ҳар бир ҳудудининг ўзига хос табиати ва анъаналари мавжуд бўлиб, уларнинг жаҳон миқёсида машҳурликка эришишида ҳудудий брендларни ривожлантириш ва уни шу ҳудуд билан боғлиқлигини кўрсатишда интеллектуал мулк объектларнинг бир тури бўлган географик кўрсаткичларнинг ўрни беқиёс.

—«Географик кўрсаткичлар тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, мамлакат, аҳоли пункти, жой ёки бошқа географик объектнинг товарни белгилаш учун ишлатиладиган, унинг алоҳида хусусиятлари мазкур географик объектга хос табиий шароитлар билан белгиланадиган номи товар келиб чиққан жой номи деб эътироф этилади, — дейди депутат У.Жабборов. — Товарни товар келиб чиққан жой номи сифатида белгилаш учун,  маълум бир ҳудудда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни оммалаштиришда барча ишлаб чиқариш билан боғлиқ жараёнлар шу географик объект ҳудудида амалга оширилиши лозим.

Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулк соҳасидаги қонунчилигига мувофиқ минтақавий брендларни ривожлантиришнинг воситаларидан бири интеллектуал мулкнинг объекти бўлган товар келиб чиққан жой номлари ҳисобланади.

Товар келиб чиққан жой номлари билан боғлиқ бўлган бундай ҳолат интеллектуал мулкнинг бу соҳаси Ўзбекистон ҳудудлари маълум бир ҳудудга хос маҳсулотларни, айниқса, қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчилик соҳасидаги маҳсулотларни оммалаштириш учун кенг имкониятларга эга.  

«Географик кўрсаткичлар тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши натижасида ўзининг ноёб маҳсулоти учун белгини рўйхатдан ўтказишни хоҳловчи ишлаб чиқарувчилар сони кўпайди. Шунингдек, бу минтақавий брендларни ривожлантиришга хизмат қилмоқда. 

Тадбирда соҳадаги ишлар қизғин муҳокама қилинди. Географик кўрсаткичларни рўйхатдан ўтказишни хоҳловчи ишлаб чиқарувчилар сони кўпайиши минтақавий брендларни ривожлантиришга хизмат қилаётгани қайд этилди.    

М.Комилова, ЎзА