Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Минтақамиз инсон ҳуқуқлари масалаларида ўзаро ҳамкорликнинг ўзига хос модели бўлиб хизмат қилиши мумкин
13:23 / 2021-02-23

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши мажлисида бевосита иштироки ҳамда ундаги тарихий нутқи бу бутун дунё ҳамжамияти томонидан республикамизда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотларнинг самарали натижалари эътирофининг яна бир бор тасдиғи бўлди.

Ўзбекистон Раҳбари ўз нутқида ҳар бир инсоннинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашнинг аниқ механизмлари, мавжуд муаммолари ва уларнинг ечимлари масалаларини тўлиқ қамраб оладиган халқаро ҳамда минтақавий характерга эга бир қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Марказий Осиёда кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш халқаро ҳуқуқнинг, шу жумладан, инсон ҳуқуқлари соҳасида умумэътироф этилган нормалар ва тамойилларни фаол илгари суриш учун муносиб шароит яратишга ҳам қаратилган.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Президенти ушбу йўналишдаги иккита муҳим ташаббусни илгари сургани айниқса, аҳамиятли бўлди. Бу аввало, ўтган йили яратилган Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёлларининг мулоқот механизмини кучайтиришдир. Бундан ташқари, имконияти чекланган шахсларнинг ўз қобилиятини тўла рўёбга чиқариш масалалари бўйича Минтақавий кенгашни тузиш таклифидир.

Ишончим комилки, биз минтақамиздаги биродар қўшни давлатлар билан биргаликда ушбу ташаббусларни амалга оширишда, инсоннинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тўлиқ таъминлаш ҳамда рўёбга чиқариш йўлида халқаро ҳамжамият учун намуна бўладиган минтақавий ўзаро ҳамкорликнинг ноёб моделини ярата оламиз.

А.НАСИРОВ
Марказий Осиё халқаро институти директори