Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Минтақадаги энг яхши экологик меҳмонхона ва сайёҳлик кластери аниқланди
16:52 / 2024-03-07

Пойтахтимизда “III Ўзбекистон миллий меҳмондўстлик мукофоти” тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда ҳар томонлама қулайликлар яратилган турли тоифадаги энг яхши жойлаштириш воситалари аниқланди. Кўплаб номинациялар қатори экологик стандартларга амал қилиб келаётган жойлаштириш воситалари ҳам тақдирланди.

Хусусан, “Mercure Bukhara Old Town” меҳмонхонаси “Минтақадаги энг яхши экологик меҳмонхона”, “Bukhara Desert Oasis and SPA” кластери эса “Энг яхши экологик сайёҳлик кластери” деб топилди. 

Маросим давомида Ўзбекистонда экологик туризмни ривожлантириш, хусусан, жойлаштириш воситаларида сайёҳлар учун экологик стандартларни жорий қилиш, атроф-муҳит тозалигига катта эътибор қаратилаётгани таъкидлади. 

– Меҳмонхонамизда бир марталик пластик идишлардан тўлиқ воз кечилган, – дейди Ражаб Климанзаде. – Айни дамда фақат экологик тоза ва биологик парчаланадиган маҳсулотлардан фойдаланиш йўлга қўйилган. Шунингдек, чиқиндиларни тарқатиш ва уларни қайта ишлаш учун махсус қутилар ишлатилади. Меҳмонлар учун эса махсус экотранспорт йўлга қўйилган. Қайд этиш жоизки, “Аccор” брендининг барча меҳмонхоналарида фақат экологик тоза маҳсулотлардан фойдаланиш жорий қилинган. 

Ғолиблар орасидан жойлаштириш воситаларининг энг кичик ходимлари, ресторанларни юритаётган ходимлар, менежерлар, ошпазлар, дизайнерлар, савдо директорлари ҳам танлаб олинди. 

– Беш-олти ой давомида юртимиздаги барча меҳмонхоналар, жойлаштириш воситалари фаолияти ўрганиб чиқилди, – дейди Туризм қўмитаси бўлим бошлиғи, ҳакамлар ҳайъати аъзоси Муҳайё Ҳайитова. — Ғолибларни танлашда мижозларга кўрсатиладиган хизматлар, санитария-гигиена қоидаларига қанчалик амал қилингани, яратилган шарт-шароитлар каби муҳим жиҳатларга эътибор қаратилди. Бу каби тадбирлар, албатта, бошқа жойлаштириш воситаларини ҳам энг яхши бўлишга ундайди. Бу эса мамлакатимизнинг туристик жозибадорлигини, меҳмондўстлик соҳасидаги хизматлар сифатини оширишга хизмат қилади. 

Маълумот ўрнида қайд этиш лозимки, Ўзбекистон миллий меҳмондўстлик мукофоти меҳмондўстлик соҳасидаги биринчи йирик лойиҳа ва меҳмонхона саноатидаги янги мукофот бўлиб, у ҳар йили турли тоифадаги энг яхши жойлаштириш воситаларига тақдим этилади. 

Лойиҳа мамлакатимизнинг сайёҳлик жозибадорлигини ошириш, ички ва жаҳон бозорларида жойлаштириш воситаларининг рақобатбардошлигини кучайтириш, халқаро туризм бозорида Ўзбекистоннинг ижобий имижини шакллантиришга хизмат қилади. 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА