Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Минтақа маданият вазирлари Тошкентда тўпланди
20:42 / 2025-11-14

Пойтахтимизда Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон маданият вазирлари илк бор бир майдонда жам бўлди. “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида ўтган мазкур учрашув минтақа бўйлаб маданий алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида ташланган тарихий қадамдир.

TURKSOY Бош котиби ҳамда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Озарбайжон маданият вазирлари иштирокидаги тадбир давомида минтақавий маданий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати таҳлил қилиниб, ижодкорлар ўртасида алмашинувни кенгайтириш ва Марказий Осиё учун умумий маданий бренд яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Делегациялар Ислом цивилизацияси марказида ўтаётган “Марказий Осиёда маънавий мерос ва маърифатпарварлик” халқаро конгрессида ҳам қатнашди.

Умуман, бу галги йиғилиш Марказий Осиё давлатларининг маданий яқинлашуви ва бирдамлигини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшиши эътироф этилмоқда.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/n8pbpC-vKps" title="Mintaqa madaniyat vazirlari Toshkentdato`plandi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Мусулмон Зиё, Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА