Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Минтақавий хавфсизлик ва глобал ўзгаришлар контeкстидаги Ўзбекистон
13:09 / 2019-11-06

Тошкентда 7-8 ноябрь кунлари ўтадиган навбатдаги халқаро конференция айни шу мавзуга бағишланади.


Тошкентда 7-8 ноябрь кунлари ўтадиган навбатдаги халқаро конференция айни шу мавзуга бағишланади.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия унивeрситeти томонидан “COMPASS” халқаро илмий лойиҳаси билан ҳамкорликда ташкил этиладиган халқаро тадбирда Британиянинг Кент ва Кембриж университетлари, Беларусь давлат университети, Тожикистон миллий университети, Озарбайжон АДА университети вакиллари ҳамкор сифатида иштирок этади. Унда Буюк Британия, АҚШ, Россия, Хитой, Беларусь, Испания, Озарбайжон, Тожикистон ва Афғонистондан экспертлар, олимлар қатнашиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси ва саъй-ҳаракатлари минтақанинг тинчлик жараёнларидаги мавқеини тубдан ошириш ва мустаҳкамлашга қаратилган. Хусусан, соф ислом маърифатини тарғиб қилиш, унинг замонавий маданий-мафкуравий аҳамиятини сақлаб қолиш борасидаги интилишлар дунёнинг турли минтақаларида содир бўлаётган таҳдид ва зиддиятларга қарши курашда алоҳида эътиборга молик.

Мамлакатимизнинг ташқи сиёсий ташаббуслари Марказий Осиёда ишонч ва яхши қўшнилик муҳитини яратиш имконини берди, Афғонистонда тинчликка эришиш учун зарур шароитни яратиш борасидаги фаолият изчил давом эттирилмоқда.

Бугунги кунда ушбу мақсадларни самарали рўёбга чиқаришда давлатлараро фаолиятни кучайтириш, мавжуд сиёсий-иқтисодий салоҳиятни такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга. Мазкур конференция эксперт муҳокамаларида ушбу йўналишдаги ёндашувларни оптималлаштириш масалалари атофлича таҳлил қилинади.

Конференция сессия мажлисларида қуйидаги мавзулар юзасидан фикр алмашилади:

– Тошкентнинг минтақавий сиёсати, яқин қўшнилар билан муносабатлардаги янги муҳит ва динамикани қайта кўриб чиқиш;

– Минтақада хавфсизликни таъминлаш бўйича Тошкент интилишларининг минтақавий хавфсизлик ва ривожланишни мустаҳкамлаш, халқаро хавфсизлик архитектурасига таъсири;

– Ўзбекистонда ислоҳотларни чуқурлаштириш, унинг Марказий Осиёдаги халқаро муносабатлар моҳиятига, Евроосиё барқарорлиги ва хавфсизлигига таъсири;

– Умумий минтақавий муаммоларни ҳал қилишда ўзаро ишончнинг муҳимлиги;

– Халқаро ҳамжамиятнинг очиқ, минтақавий ва глобал интеграцияга интилаётган Ўзбекистонга билдираётган қизиқиши;

– Халқаро хавфсизликни таъминлаш марказларининг Ўзбекистон билан барқарор ҳамкорлиги муносабатларнинг энг мақбул модели сифатида;