Минскда транспорт бўйича халқаро форум бўлиб ўтмоқда
Минск шаҳрида “Беларусь транспорт ҳафталиги-2024” халқаро ихтисослаштирилган форуми давом этяпти.
Анжуман доирасида ўтказилган “Евросиё транспорти ва логистикаси: янги имкониятлар” мавзусидаги ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири ўринбосари Илҳомжон Абдуғаффоров минтақалар ва давлатлар аро алоқани мустаҳкамлаш масаласига эътибор қаратди. Транспорт-логистика соҳасидаги фаолиятнинг муҳим қисми сифатида, айни жараён йўналишларни диверсификация қилиш орқали рақобатбардошликни ошириш бўйича давлатларимиз илгари сураётган мақсадларга тўлиқ жавоб беришини таъкидлади.
– Ҳозирги босқичда халқаро мультимодал транспорт йўлакларини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган, ўзаро мувофиқлаштирилган режаларни рўёбга чиқариш фаолиятимизнинг устувор йўналиши сифатида белгиланган, – деди мамлакатимиз вакили.
Ш.Маматуропова, ЎзА