Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Минскда МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди
11:12 / 2024-04-13

Беларусь пойтахти Минск шаҳрида МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати.

Тадбирда Ўзбекистон, Арманистон, Беларусь, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон ТИВ делегациялари иштирок этди.

Вазирлар халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари ҳамда МДҲ доирасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдилар. Шунингдек, сиёсат, таълим, спорт, кадрлар салоҳиятини ошириш ва бошқа соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланди. 

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан бир овоздан Озарбайжоннинг Ганжа ва Қозоғистоннинг Олмаота шаҳарларини мос равишда 2025 ва 2026 йиллар учун МДҲнинг спорт пойтахтлари деб эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Минскда "Марказий Осиё + Россия" форматида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов иштирок этди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Россия ташқи ишлар вазирликлари делегациялари кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, шунингдек, иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ҳамда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифларни кўриб чиқди. 

Қайд этилишича, “яшил” энергия, сув танқислиги ва экологик муаммолар тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.