Беларусь Мудофаа вазирлиги Польшанинг икки беларусь вертолёти томонидан давлат чегараси кесиб ўтилгани тўғрисидаги баёнотини инкор этди.
“Беларусь Ҳарбий-ҳаво кучлари ва Ҳаво мудофааси кучларининг Ми-24 ва Ми-8 вертолётлари Польша чегарасини бузганлиги айблови ўта асоссиз. Бу Польша ҳарбий-сиёсий раҳбарияти томонидан ўз қуролли кучлари тўпланишини оқлаш учун баҳона. Куч ва воситалар Беларусь чегараси яқинида”, – дейилган вазирлик баёнотида.
Таъкидланишича, 1 август куни эрталабдан Польша Қуролли кучлари тезкор қўмондонлиги фуқароларни Польша радарлари давлат чегараси бузилиши ҳолатини қайд этмагани ҳақидаги баёнот билан ишонтирди. Кечқурун улар чегарани кесиб ўтиш жуда паст баландликда содир бўлгани, бу эса радар тизими томонидан аниқлашга тўсқинлик қилганини айтган.
Aввалроқ 1 август куни Польша Мудофаа вазирлиги Беларусь ҳарбий-ҳаво кучларининг икки вертолёти томонидан ҳаво чегараси бузилганини маълум қилганди. Воқеа фонида вазир Мариуш Блашчак чегарада ҳарбий мавжудликни кучайтиришга кўрсатма берган.