Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мини футболда ярим финалчилар номи аниқ бўлди
14:54 / 2024-08-22

ФОТОРЕПОРТАЖ

Аввал хабар қилинганидек, пойтахтимиздаги «Бунёдкор» ўқув машғулотлари майдонида ДХХ кубоги учун республика финал мусобақалари бўлиб ўтмоқда.  

[gallery-18836]

Бугун куннинг биринчи ярмида ўғил ва қизлар ўртасида мини футбол бўйича чорак финал баҳслари бўлиб ўтди. Беллашувлар натижасига кўра, эртага – 23 август куни ярим финал баҳслари (қизлар)да Андижоннинг «Гуркиров» жамоаси Тошкент вилоятининг «Чиноз» жамоасига қарши майдонга тушади. Яна бир ярим финал баҳсида Жиззахнинг «Арнасой» ҳамда Қашқадарёнинг «Қарши» жамоалари учрашади.

Ўғил болалар ўртасида ҳам чорак финал баҳслари ниҳоясига етди. Унга кўра, ярим финалда «Дамбоғ» (Наманган) - «Жўрабод» (Бухоро) ҳамда «Янги авлод» (Қашқадарё) - «Ўрикзор» (Сурхондарё) жамоалари учрашадилар. Ўғил болалар баҳси ҳам эртага эрталаб ўтказилади.

Бугун куннинг иккинчи ярмида футбол бўйича ўтказилаётган баҳсларда ҳам ярим финалчилар номи аниқ бўлади.

Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА