Мингга яқин юртдошимиз Россиядан олиб келинди
Мазкур поезд 27 август куни Наманган вилоятига етиб келди.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, Республика махсус комиссияси Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясининг Шимолий Кавказ ва Жанубий федерал округларидан олиб келиш учун “Тошкент – Ростов-Дон –Тошкент” темир йўл рейсини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилганди.
Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга биноан, жорий йилнинг 23 август куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ поезди 927 нафар юртдошимиз билан “Первомайская” станциясидан Ўзбекистонга жўнаганди.
Мазкур поезд 27 август куни Наманган вилоятига етиб келди. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар вилоят транспорт бошқармаси томонидан ташкил этилган автобусларда карантин зоналарига етказилди.