Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Минг йиллик чинорлар макони
11:41 / 2023-07-31

ФОТОРЕПОРТАЖ

Самарқанд вилояти Ургут туманига ташриф буюрган меҳмон, албатта, “Чор чинор”ни зиёрат қилади. Бўйи 30-35 метр атрофидаги қадимий чинорлар кўкка бўй чўзиб турган соя-салқин гўша буюк олиму фузалолар мангу қўним топган маскан сифатида эъзозланади.  

XIX - XX асрларга оид зиёратгоҳнинг тарихи араб саркардаларидан бири Ҳожа Абу Толибнинг ушбу ҳудудга ҳукмдорлик қилиши билан боғланади. Ривоятларга кўра, Абу Толиб мазкур жойдаги булоқ атрофига тўрт дона чинор эктиради. Ва бугун ҳудудни қоплаган чинорлар ушбу чинорлардан кўпайган. “Чор чинор” мажмуасидаги бинонинг дастлабкиси 1914 йилда Шайх Муҳиддинхон томонидан қурилган масжид ҳисобланади. Ушбу масжид дастлаб мадраса вазифасини ўтаган.

[gallery-12958]

Мажмуадаги диққатни тортувчи нуқталардан бири чинор-ҳужра бўлиб, маълумотларга кўра, ушбу чинор кавагидан ўқув хона сифатида фойдаланилган. Ҳудуддаги булоқ бугунги кунда ҳам ён-атрофдаги аҳолини ичимлик суви билан таъминлайди. Айни пайтда мажмуа таъмирланиш жараёнида. Афсуски, бир неча йилдан буён таъмирлаш ишлари якунига етказилмай, зиёратчиларга ҳам, бу ерда фаолият юритувчиларга ҳам ноқулайлик туғдирмоқда. Ўйлаймизки, масъуллар тез орада ушбу муқаддас заминни янада обод масканга айлантириб, барча зарур шароитлар яратилади.  

 

Алишер ИСРОИЛОВ(сурат),ЎзА