French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Минерал ўғитлар бўйича билдирилган ҳар бир мурожаат ўз вақтида ҳал этилади (+видео)
23:06 / 2024-02-15

Президентимиз раҳбарлигида бўлиб ўтган қишлоқ хўжалигида ишга солинмаган янги захираларни сафарбар этиш ва 2024 йилда амалга ошириладиган ишлар бўйича видеоселектор йиғилишида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимига қатор топшириқлар берилди. Президентимиз йиғилишда республикамизда фермерларимиз, деҳқонларимиз томонидан билдирилган бир қанча эътирозларни таъкидлаб ўтдилар.

Унда айнан ушбу масалалар юзасидан бизга бир қанча топшириқлар берилди. Биринчи навбатда, таннархни камида 15 фоизга камайтиришда аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, иккинчи навбатда, нархлар ошишининг олдини олиш мақсадида биржа савдоларига камида 50 фоиздан ортиқ минерал ўғитларни қўйиб бориш вазифаси берилди. 

Бундан ташқари, бугунги кунда тизимимиздаги 115 та омборга қўшимча равишда яна 70 омборни ҳар бир туман кесимида ташкил этиш топшириғи берилди. Маҳсулотларимизнинг сифатини таъминлаш ва етказиб бериш механизмларини такомиллаштириш учун ҳам аниқ топшириқлар қўйилди. 

2 ой олдин 150 нафар ходимдан иборат ишчи гуруҳи барча туманларга сафарбар қилинган. Ишчи гуруҳимиз жойларга сифатли ўғитларни ўз вақтида етказиб бериш, фермерларга ажратилаётган маблағларнинг самарали сарфланишини, биржадан сотиб олиш тартибини уларга тушунтириш, қандай брокерларга мурожаат қилиш, у орқали минерал ўғитларимизни биржа савдолари орқали сотиб олиш, тикетни корхонага етказиш ёки ушбу тикет орқали омборхонадан юклаш хизматлари тизими ва тартибини аниқ тушунтириш ҳамда етказилган маҳсулотлар сифатини кафолатлаш билан шуғулланаётир. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/XQ_RfpNOjbQ" title="Mineral oʻgʻitlar boʻyicha bildirilgan har bir murojaat oʻz vaqtida hal etiladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Ишчи гуруҳ томонидан кўплаб муаммоли масалалар ўрганилмоқда, масалалар марказлашган тартибда “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви аппаратига етказилмоқда. Биз камчиликларимизни тўғрилаб бормоқдамиз. 

1 январдан таннархни 15 фоизга қисқартириш бўйича ишлар бошланган. Чора-тадбирлар режаси аниқ ишлаб чиқилган ва йил якунига қадар Президентимиз белгилаб берган кўрсатиб берган натижаларга эришамиз. Минерал ўғитларнинг нархи ошишини олдини олиш мақсадида корхоналаримизда ишлаб чиқариш жараёнини ҳам такомиллаштириб борамиз. 

Президентимиз топшириқларида келтирилган 70 та омборхона яратиш бўйича аниқ режалар ҳам тузилган. Омборхоналарни қайси туманларда ташкил этиш ва қайси фермер хўжаликларига етказиб бериш йўналишлари ҳам ишлаб чиқилмоқда. 

Буларнинг барчаси махсус телеграм ботимизда барча маълумотлари ва локациялари билан кўрсатиб борилади. Қайси омборларда қанча маҳсулот бор, ишчи гуруҳдан туманга қайси мутахассис бириктирилгани каби маълумотлар ҳам кўрсатилади. Бундан ташқари, диспетчерлик хизматимизда марказлашган ҳолда мурожаат учун телефон рақамлари ва стационар телефони фаолият юритади. 

Тимур Муҳамeджонов, 

“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси в.б. 

ЎзА.