“Милтон” тўфони оқибатида Флорида штатида икки киши ҳалок бўлди
Aмерика Қўшма Штатлари Флорида штатидаги Сент-Льюис округида “Милтон” тўфони кучайди. Ҳозиргача камида икки киши ҳалок бўлгани маълум. Бу ҳақда “NBC News” ёзган.
“Қурбонлар икки нафарлиги тасдиқланди, бир неча киши шифохонага етказилди”, дейилган материалда.

Бугун Миллий бўрон маркази “Милтон” Флорида ғарбий соҳилига етиб боргани ҳақида хабар берди. Айтилишича, ҳодиса Саффир-Симпсон шамоли ўлчами бўйича 3-тоифага мансуб, сентябрь охирида мамлакатга ёпирилган, сўнгги 50 йил ичида қурбонлар сони бўйича иккинчи энг фожиали офат сифатида баҳоланган тўртинчи тоифали “Хелен”дан кучсизроқ.

Ҳозиргача “Милтон” 125 га яқин уйни вайрон қилди.