ФОТОРЕПОРТАЖ
Навоий шаҳридаги “Ёшлар медиа маркази”да Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими раиси Отабек Аслонов “Фидойи ёшлар” телеклуби тингловчилари билан учрашди.
Учрашувда дастлаб журналистика соҳасининг жамиятдаги ўрни ва соҳада амалга оширилаётган янги ислоҳотлар ҳақида сўз борди. Босма нашрлар фаолияти, матбуотда кузатилаётган муаммолар, публицистика, мақола ва хабарлар, эсселар тайёрлаш, телевидение ва Интернет нашрларининг рақобати юзасидан ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
[gallery-25191]
“Фидойи ёшлар” телеклуби раҳбари Ғулом Султоновнинг таъкидлашича, ўсиб келаётган авлодни турли ахборот хуружларидан асраш, миллий журналистикамизга истеъдодли кадрларни етказиб бериш мақсадларига йўналтирилган бундай мазмундаги тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Давра суҳбати ниҳоясида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Навоий вилоят бўлими билан “Фидойи ёшлар” телеклуби ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Сирож АСЛОНОВ(сурат),ЎзА