Шу йил 19–23 ноябрь кунлари Навоий кон-металлургия комбинати (НКМК)нинг Зомин туманида жойлашган санаторийсида «Миллий журналистика: анъаналар давомийлиги ва замонавийлик» мавзусида медиафорум ўтказилади.
Тадбирда республикамизнинг турли ҳудудларида фаолият олиб бораётган журналистлар ва блогерлар, шунингдек, мамлакатимизда аккредитациядан ўтган хорижий ОАВ вакиллари иштирок этадилар.
Медиафорум иштирокчилари дастлаб Самарқанд вилоятидаги «Зармитан» олтин конига ташриф буюрадилар. Шундан сўнг медиафорум Зомин туманида давом этади. Медиафорум дастуридан қизиқарли ва кутилмаган учрашувлар, халқаро медиа-экспертларнинг маҳорат сабоқлари, шунингдек, ОАВ вакиллари учун соғломлаштириш тадбирлари ўрин олган.
Беш кун давом этадиган тадбирда иштирокчилар халқаро медиа вакилларидан тадбирни онлайн ёритишнинг ўзига хос хусусиятлари, компанияларнинг ОАВ билан ишлашидаги замонавий талаблар борасида зарур тавсиялар оладилар.
Туркиянинг «ТRТ» телерадиокомпанияси, Хитойнинг «Сзинсзи Жибао» газетаси, Россиянинг «ТАСС» Ахборот агентлиги, Эроннинг “Fars news” агентлиги ва бошқа хорижий ОАВ мухбирларининг маҳорат мактаби ва тажрибасидан баҳраманд бўладилар.
ЎзА