Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Миллий халқ ўйинлари — миллий ғурур» танловига марҳамат!
11:15 / 2022-09-22

Мамлакатимизда миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари, этноспорт турларини кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш, болалар-ўсмирлар ҳамда ёшларни этноспорт турларига кенг жалб қилиш мақсадида «Миллий халқ ўйинлари — миллий ғурур» номли махсус роликлар тайёрлаш ва эфирга узатиш бўйича танлов эълон қилинади.

Мазкур танловга тақдим этилаётган ижодий маҳсулотлар – роликларни тайёрлашда қуйидаги жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиш талаб қилинади:

  • Танловга тақдим этилаётган ижодий маҳсулотларда аввало халқимиз орасида унутилиб бораётган миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини сақлаб қолиш ҳамда уларни ёш авлод орасида кенг оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратиш;
  • Роликларда миллий менталитетимиздан келиб чиққан ҳолда ўзбек халқига хос қадрият ва урф-одатларни тарғиб қилиш;
  • Миллий спорт турлари ва халқ ўйинларининг аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашдаги ўрни ва аҳамиятини очиб бериш.

Танловга тақдим этиладиган ижодий ишларнинг вақти 1-3 дақиқа оралиғида бўлиши, ҳажми эса 100 мГбдан ошмаслиги талаб қилинади.

Шошилинг, танлов 2022 йилнинг 1 ноябрига қадар давом этади. Танловга тақдим этиладиган ижодий ишларни info@minsport.uz электрон манзилига юборасиз.

Энг яхши ижодий маҳсулотлар эса танлов ғолиби сифатида ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилади ҳамда энг севимли телеканалларингиз орқали эфирга узатилади.

Унутманг, «Миллий халқ ўйинлари — миллий ғурур» демакдир!