Миллий университет ташаббуси билан Навоий ва Бобур таваллудига бағишланган кеча ташкил этилди
Тадбирни университет ректор Авазжон Мараҳимов очиб берди.
Бугун Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ташаббуси билан Тошкент шаҳар Ёшлар марказида Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунларига бағишлаб “Бир асрнинг икки даҳоси” шиори остида мақом ва мушоира кечаси бўлиб ўтди.
Тадбирни университет ректор Авазжон Мараҳимов очиб берди.
Алишер Навоий ва Бобур ҳаёти ва ижодига бағишланган тадбирда видеоролик намойиш этилди. Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари, шоир Нодир Жонузоқ, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Исажон Султон, Ўзбекистон халқ артисти Муножат Йўлчиева, Ўзбекистон халқ ҳофизи Орол Мирзо Сафаров, Ўзбекистон халқ ҳофизи Илёс Арабов, Ўзбек Миллий академик драма театри актёрлари Толибжон Мўминов, Нигинахон Анорбоевалар иштирок этди.
Тадбирда университет ўзбек филология йўналиши иқтидорли ва истеъдодли талабаларининг бадиий чиқишлари намойиш этилди.
Меҳмонларга университет ташаккурномаси берилди. Тадбир талабаларда катта таассурот қолдирди.