English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий тикланиш сари дадил қадамлар
13:37 / 2025-10-31

Тошкент вилоятида “Миллий тикланиш” демократик партияси жорий йил 9 ойи якунлари бўйича фаолияти таҳлил қилинди.

Хусусан, партия вилоят Кенгаши томонидан ҳисобот даврида миллий ғоя ва қадриятларни тарғиб этиш, ёшлар ҳамда хотин-қизлар фаоллигини ошириш, жамоатчилик билан алоқаларни мустаҳкамлаш йўналишларида муҳим натижаларга эришилди. Вилоят Кенгаши ташаббуси ва саъй-ҳаракатлари билан партия сафини кенгайтириш, янги аъзоларни жалб этиш ишлари тизимли асосда йўлга қўйилди.

Айниқса, ёшлар ўртасида мақсадли тарғибот ишлари самарали йўлга қўйилган. “Уйма-уй” лойиҳаси доирасида 244 та хонадонга борилиб, 232 нафар ёшнинг муаммолари ўрганилди. Натижада 48 нафар ёшнинг бандлиги таъминланди, бир қатор мурожаатлар эса депутатлар назоратига олинди.

“Хизмат-беминнат” лойиҳаси доирасида тикувчилик, компьютер саводхонлиги, спорт, қандолатчилик каби йўналишларда 6 та касб-ҳунар тўгараклари ташкил этилиб, 72 нафар аёл бепул ўқишга жалб қилинди. Жами 204 та тадбир ўтказилиб, 5 496 нафар аёл қамраб олинди. Ушбу лойиҳанинг Ёшлар йўналишида 7 та бепул тўгарак ташкил этилиб, 28 нафар уюшмаган ёшлар инглиз ва рус тили, тарих ҳамда адабиёт фанлари бўйича таълим олди.

Партия “Аёллар қаноти” томонидан ҳам фаол саъй-ҳаракатлар қилинди. Фаоллар томонидан Президент фармонлари ва давлат дастурларининг ижросини ёритиш, депутатлар фаолиятини оммага етказиш, ёшлар ва хотин-қизлар ташаббусларини тарғиб қилишда иштирок этмоқда.

Мутахассислар қайд этишича, йил бошидан шу кунгача Тошкент вилояти Кенгашига 816 та мурожаат келиб тушди. Шундан 295 таси ижобий ҳал этилган, 237 таси тегишли ташкилотларга юборилган, 284 таси бўйича тушунтириш ишлари олиб борилган. Кўпчилик мурожаатлар бандлик, коммунал хизмат, уй-жой, ижтимоий ҳимоя ва кредит масалаларига оид бўлди. Жойларда “Депутат билан юзма-юз”, “Аёл депутат билан учрашув”, “Маҳорат дарси”, “Тил посбонлари” каби лойиҳалар доирасида учрашув ва мулоқотлар ташкил этилди. 

Партия жамоаси ўзаро мулоқотларда халқ фаровонлиги, юртимиз миллий қадриятларини тарғибот қилишда давом этмоқда.

А. Мусаев, ЎзА