Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий терма жамоамиз финалда, рақиб эса яна Эрон
23:16 / 2025-11-14

ФИФА кунлари доирасида Бирлашган Араб Амирликларида ташкил этилган "Ал-Айн халқаро кубоги”да Ўзбекистон миллий терма жамоаси мусобақа финалига йўл олди.

“Ҳазза бин Зайид” стадионида ўтказилган Ўзбекистон ва Миср терма жамоалари ўртасидаги ўйиннинг 4-дақиқасида Остон Ўрунов ўзининг юқори техника ва тезкорлигини кўрсатиб, мисрлик ҳимоячилар тўсиғидан ёриб ўтди ва ҳисобни очди.

Шунингдек, Остон 43-дақиқада Отабек Шукуровнинг ажойиб тўп узатмасидан сўнг рақиб дарвозабони ва ҳимоячиларини доғда қолдириб, ўзининг иккинчи голига муаллифлик қилди.

Иккинчи бўлим кескин ва муросасиз курашлар остида ўтган бўлса-да, ҳисоб ўзгармади.

Шу тариқа Фабио Каннаваро бошчилигидаги терма жамоамиз Мисрни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Энди футболчиларимиз 18 ноябрь куни турнирнинг сўнгги ҳал қилувчи финал баҳсида Эрон терма жамоаси билан тўқнашади. Миср ва Кабо-Верде термалари 17 ноябрь куни 3-ўрин учун баҳс олиб боради.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА