Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий терма жамоа йиғини – Наманганда
14:46 / 2025-11-26

Спортнинг нафис турларидан бири саналган сув полиси бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни кунларда Наманган вилояти сув спортига ихтисослаштирилган спорт мактаби ва “Океан” сув спорти саройида навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларини амалга оширмоқда.

Ўқув машғулотларининг юқори савияда ўтказилиши учун Ўзбекистон “Aquatics” федерацияси ташаббуси билан Беларусь давлатидан юқори малакали мураббий Геннадий Кажемякин таклиф этилган. Ушбу мутахассис ўзининг бой тажрибаси, замонавий тайёргарлик усуллари ва индивидуал ёндашуви орқали спортчиларга маҳорат сабоқларини бермоқда. 

Машғулотлар давомида терма жамоа аъзолари техник тайёргарлик, ўйин тактикси, жисмоний бардош ва тезкор қарор қабул қилиш бўйича махсус дастур асосида шуғулланмоқда. Шунингдек, спортчиларнинг психологик тайёргарлигини оширишга қаратилган амалий машғулотлар ҳам ўтказилмоқда. 

Жорий йилнинг 2 декабрига қадар давом этадиган мазкур йиғин миллий терма жамоамизнинг келгуси халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этиши учун муҳим аҳамият касб этади. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.