Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий тарихимиз бўйича камида 50 та бадиий, ҳужжатли ва мусиқали асарлар яратиш дастури ишлаб чиқилади
18:26 / 2023-10-11

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм ва маданият масканлари имкониятини тўлиқ ишга солиш ва “Яшил макон” кузги мавсумини ташкил этиш бўйича йиғилиш ўтказилмоқда.

Қайд этилганидек, жаҳон амалиётида туризм салоҳиятини тарғиб қилишда кино, сериал ва ҳужжатли фильмлардан кенг фойдаланилмоқда.

Шу боис, Кинематография агентлигига миллий тарихимиз бўйича камида 50 та бадиий, ҳужжатли ва мусиқали асарлар яратиш дастурини ишлаб чиқиш топширилди.  

Президент туризм объектларида санитария ва озодаликка эътиборни янада кучайтириш лозимлигини қайд этиб, бу бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.

Яна бир муҳим масала – соҳа кадрларининг салоҳиятини ошириш.

Туризм қўмитасига “Ипак йўли” халқаро туризм университети билан биргаликда сервис сифати ҳамда соҳа ходимларининг малака ва маданиятини ошириш бўйича ўқитиш тизимини яратиш топширилди. Бунда меҳмонхона ва ресторан иши бўйича четдан мутахассислар таклиф қилиниб, ҳар бир вилоятда ўқув курслари ташкил қилинади.

Шунингдек, хушмуомала бўлиш, табассум қилиш, озодалик бўйича қисқа ҳажмли таъсирчан ижтимоий видеороликларни тайёрлаб, барча телеканаллар, ижтимоий тармоқлар ва экранларда мунтазам кўрсатиб бориш муҳимлиги таъкидланди.

 

ЎзА