Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий тараққиётнинг янги пойдеворини яратишда фаол бўлайлик!
11:33 / 2020-12-09

Қонунларга асосланган ва қонунлар устувор мамлакат тез тараққий этади, халқи ҳам фаровон ҳаёт кечиради. Юртимизда кечаётган ҳаётбахш янгиланишлар, изчил ислоҳотлар жараёни бунга гувоҳлик бериб турибди.

 Президентимиз Шавкат Мирзиёев Конституциямиз қабул қилинганининг 28 йиллиги муносабати билан халқимизга йўллаган табригида бу ҳақда тўхталиб, Конституция ва қонунларимизни янада такомиллаштиришни бугун ҳаётнинг ўзи талаб этаётганини алоҳида таъкидлади.

Жумладан, халқимиз манфаатларига, ҳаётимизнинг барча соҳаларини эркинлаштиришга хизмат қиладиган қонунларни қабул қилиш, давр талабларига жавоб бермайдиган қонун ҳужжатларини бекор қилиб, қонунчилик базасини ихчамлаштириш, бизнес фаолиятини тартибга солиш борасидаги ортиқча нормаларни камайтириш зарурлигини қайд этди.

Қонунчиликни такомиллаштириш ва бу улуғвор вазифаларни бажаришда сиёсий партиялар ва фуқаролик жамияти институтлари янада фаол бўлиши лозимлиги айтилди.  

Бу борада иқтисодиётимизга, ижтимоий ҳаётимизга тушов бўлаётган, мамлакатни ич-ичидан емирилишига олиб келаётган энг катта хавф- бу коррупция эканлиги алоҳида қайд этилди. Масалан, олайлик, кейинги икки йилда ноқонуний хатти-ҳаракати билан давлатга 2 триллион сўм зарар етказган 1986 нафар мансабдор шахс коррупцияга оид жиноятлари учун жиноий жавобгарликка тортилгани бу масала нақадар долзарб эканини англатиб турибди.

Бу соҳада фаолиятимизни тизимли ва комплекс давом эттириш учун 2021-2025 йилларга мўлжалланган Коррупцияга қарши курашиш миллий стратегияси устида иш олиб борилаётгани ҳам сўзимизга яққол мисол бўла олади.

Бир сўз билан айтганда, мамлакатимизда кучли фуқаролик жамияти барпо этиш учун барча тизим ва бўғинлар бирдек ишлаши ва шу жонажон юрт манфаатини барча нарсалардан устун қўйиши лозим. Бинобарин, фидойи ва жонкуяр шахслар қанча кўпайса, юртимиз ҳам шунча тез тараққий этади.

Ҳазратқул Хўжамқулов,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати