Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий тараққиётимиз пойдевори
14:01 / 2020-12-05

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида нуроний онахонларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллигига бағишлаб “Конституция — жамиятимиз тараққиётининг асоси” мавзусида ҳуқуқий-маърифий тадбир ташкил этилди.

8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун   

Тадбирда таъкидланганидек, бутун дунёда умумэътироф этилган, халқаро демократик стандартлар талабларига тўлиқ жавоб берадиган Бош қомусимизнинг яратилиши халқимиз ҳаётида улкан сиёсий, ижтимоий-ҳуқуқий воқеа эканлиги билан катта аҳамият касб этади. Республикамиз Конституциясида халқимизнинг миллий ўзига хослиги ва неча минг йиллик миллий давлатчилик тажрибаси ҳамда дунёнинг илғор демократик принциплари ўз аксини топган.

Юртимиз менталитетида ижтимоий адолат маскани сифатида шаклланган маҳаллада фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, бурч ва мажбуриятлари, орзу ва интилишлари тўла намоён бўлиши, маҳалла нафақат инсон ҳуқуқларини таъминлаш, балки одамларимиз орзу-умидларини рўёбга чиқаришда асосий таянч маскан сифатида муҳим ўрин тутиши алоҳида қайд этилди.

Конституциямизда давлатимиз томонидан фуқароларни муносиб ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга зарур кўмак кўрсатиш борасида муҳим ҳуқуқий асослар келтирилганлиги, бу эса айни тоифага мансуб ҳамюртларимиз ҳаётида ўз аксини топаётганлиги эътироф этилди.

Маҳалла ва оилалардаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, уларни муносиб қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан ҳам жорий йил давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, жумладан, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бор шахсларга ҳар томонлама ёрдам бериш борасида бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Тадбирда “Бувижонлар мактаби” Республика жамоатчилик кенгашининг бир гуруҳ фаолларига ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.