Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий спортимизнинг келгуси ривожи муҳокама қилинди
12:40 / 2026-01-07

Халқаро кураш институтининг ўқув, халқаро, матбуот ва бошқа бўлимлари мутахассислари иштирокида жорий йилнинг илк кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди. Унда кураш бўйича жорий йил январь-февраль ойларида Эронда ўтказиладиган жаҳон чемпионатида институтнинг иштироки, хусусан, ҳакамлик семинарига тайёргарлик жараёни, Халқаро кураш ассоциацияси Конгресси ва жорий йилги муҳим масалалар кўриб чиқилди.

Шунингдек, кураш бўйича "В" тоифали халқаро лицензия беришга йўналтирилган уч ойлик онлайн курснинг янги гуруҳи учун ўқув дастурлари тасдиқланди. Муҳокамалар давомида бугунга қадар ушбу курсда 100 нафардан зиёд хорижий кураш мутахассислари таълим олгани таъкидланди. Институт веб-сайтига кураш усуллари бўйича янги тасвирга олинган махсус видеороликларни жойлаштириш, онлайн таълим платформаси ва ўқув дастурларига инновацион технологиялар ҳамда сунъий интеллект имкониятларини татбиқ этиш бўйича алоҳида кўрсатмалар берилди. Бу орқали таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш мақсад қилинган.

Айтиш лозим, ўтган 2025 йил давомида онлайн ва офлайн семинарлар ҳамда маҳорат дарсларини дунёнинг 25 дан ортиқ давлатидан 300 нафардан зиёд мутахассис муваффақиятли тамомлаб, халқаро сертификатга эга бўлди. Уч ойлик онлайн курснинг янги босқичига янада кўпроқ давлатлардан 50 нафардан зиёд мураббий ва ҳакамларни жалб этиш кутилаётгани айтиб ўтилди.

Т.Рўзиев,  

ЎзА