Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий сертификат имтиҳонларида қатнашиш учун тўловлар миқдори қанча?
16:51 / 2022-12-08

Давлат тест маркази матбуот хизмати маълумотларига кўра, миллий сертификат имтиҳонларида қатнашиш учун БҲМ 1,5 баравари (450 минг сўм) миқдорида тўлов ундирилади.

Тўлов талабгор томонидан амалдаги электрон тўлов тизимлари орқали ариза берилган кундан бошлаб уч кун мобайнида амалга оширилади. Тўлов тўғрисидаги маълумотни талабгор ўзининг шахсий кабинети орқали билади.  

Агар ариза берувчи турли сабабларга кўра тест синовларида иштирок эта олмайдиган бўлса, Давлат тест марказига тест синовлари ўтказиладиган кундан камида уч кун олдин ёзма ва электрон шаклда мурожаат этиши лозим. Узрли сабабга кўра (касаллиги ёки оила аъзоларининг вафот этганини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этганда) тест синовларида қатнаша олмаган талабгор тест синови бошланган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатларни Давлат тест марказига бевосита ёки электрон тарзда тақдим этиши лозим. Бунда талабгорнинг аризасига мувофиқ навбатдаги тест синовларига киритилиши таъминланади ёки тўланган тўлов тўлиқ миқдорда талабгорга қайтарилади.  

Талабгор тест синовига кечиккан ёки сабабсиз келмаган ҳолларда, унинг аризасига биноан талабгор томонидан амалга оширилган тўловнинг 50 фоиз миқдори қайтарилади.  

ЎзА