Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий сертификат имтиҳонлари учун рухсатномалар эълон қилинди
17:02 / 2026-01-13

Биология, тарих ва физика фанларидан миллий сертификат имтиҳонлари 2026-йил 17–18–19 январь кунлари ўтказилади.

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, тест синовларида иштирок этувчи талабгорлар руҳсатномани my.gov.uz веб-сайтидаги “Менинг аризаларим” бўлими орқали юклаб олишлари мумкин. Рухсатномада тест синови ўтказиладиган сана, вақт ва манзил кўрсатилган. Талабгорлардан белгиланган вақтда етиб келиш сўралади.

Тест синови ўтказиладиган биноларга кириш:

1-смена: 07:00– 08:30

2-смена: 13:00 – 14:30

Талабгорлар тест синови ўтказиладиган биноларга шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) асосида киритилади. Белгиланган вақтдан кечиккан талабгорлар тест синовига киритилмайди. Қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА