Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий руҳ ва замонавий дизайн уйғунлиги
09:51 / 2025-09-21

Қўқонга ташриф буюрган ҳунармандларнинг катта гуруҳи дизайнер ва тикувчилардан иборат эди.

Улар қўлда йигирилган пахта ва ипак толасидан қўл дастгоҳида тўқилган матоларга тошбосма усулида ўзига хос чизгиларни мухрлаган матолардан дунё халқлари урф одатлари ва анъаналарига мос равишда либослар яратдилар.

Бу санъат намуналари учинчи Халқаро ҳунармандчилик фестивали доирасида маҳаллий ва хорижий ҳунарманд-дизайнерлар иштирокида намойиш этилди. 

Унда миллий ва замонавий услубдаги либослар, ҳунармандларнинг ноёб ишланмалари фестивал иштирокчилари хамда меҳмонлари ҳузурида бир-бир тақдим қилинди. Энг гўзал мато, унга берилган чизги либос дизайнлари ҳайъат томонидан баҳоланиб ғолиблар аниқланади ва бугун фестивал якунига бағишланган тантанада тақдирланади.

Либослар кўргазмасида 31 та мамлакатдан келган ҳунарманд ва дизайнерлар ижодий ишлари билан қатнашди.

Мухаммаджон Обидов, Муслим Туланов (сурат), ЎзА