Миллий қадриятларимиз намойиши
Бухоро вилоятида ўтказилаётган “Хон атлас” ойлиги доирасида вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси шаҳар бўлими ҳамда Бухоро давлат университети ҳамкорлигида шаҳар марказидаги Нодир Девонбеги майдонида “Хон атлас” фестивали ташкил этилди.
Миллийлигимиз тимсоли бўлган атлас ва адрас ёрқин ранглари ҳамда бетакрор нақшлари билан ўзига хос. Унда халқимизнинг минг асрлик ўтмиши, урф-одат ва анъаналари, эстетик қарашлари, шунингдек, ўзига хос хусусиятлари мужассам. Ўзлигимизни намоён этиш, анъаналаримизга ҳурмат ва эҳтиромни юксалтириш, миллий қадриятларимизни мазмунан бойитиш мақсадида “Хон атлас” фестивалини ўтказиш яхши анъанага анъанага айланган.
Фестивалда вилоят ҳокимлиги, республика Оила ва хотин-қизлар қўмитаси масъуллари, университет ўқитувчи ва талабалари иштирок этди. Унда атлас ва адрас матосидан тайёрланган миллий либослар намойиш этилди.
[gallery-25403]
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА