Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий қадриятларимиз – миллатимиз кўзгуси
15:50 / 2025-12-05

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сирдарё вилояти Оқолтин тумани 3-умумтаълим мактабида ўқувчи-ёшларни миллий мафкура ва маънавий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар онгига аждодларимиздан мерос урф-одатларимизни сингдириш алоҳида эътиборда. Ҳар ҳафта ўтказилиши анъанага айланган  “Жума – миллий либослар куни” ҳам ушбу мақсад тарғиботига қаратилган. 

Мазкур таълим даргоҳида 463 нафар ўқувчи сабоқ олмоқда. Педагоглар дарсларни янгича педагогик технологиялар асосида, самарали ташкил этиш учун бор маҳоратини ишга солмоқда. Ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида фан ва спорт йўналишида ҳамда касб-ҳунар тўгараклари ишлаб турибди.

Навбатдаги миллий либослар куни кўтаринки кайфиятда, ёрқин таассуротларга бой тарзда ўтди. Мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари дарс жараёнида  миллий либосларда иштирок этиб, миллий қадриятларимизга бўлган ўз ҳурматини намойиш этди. Атлас, адрас сингари миллий матолардан тикилган либослар ва дўппилар айниқса, қизлар кўркига янада кўрк бағишлади. 

[gallery-26582]

Тадбир ўқувчи-ёшларда кийиниш маданиятига оид билим ва тушунчаларни янада бойитиб, халқимизнинг бой тарихи ва маънавий меросини ўрганишга бўлган қизиқишни оширди. 

Камола Юсупова, ЎзА