Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий қадриятлар сайли
15:19 / 2025-05-26

Бухоро вилояти марказидаги маданият ва истироҳат боғида, “Долзарб 90 кунлик” дастури ҳамда “Адабий-маърифий ҳафталик” асосида, Бухоро давлат педагогика институти томонидан ўтказилган сайил эзгу мақсадларни мужассам этди.

– Тадбирлар доирасида талаба-ёшлар ўзларининг фан, адабиёт, маданият, санъат ва спортнинг турли йўналишларига хос иқтидорларини намоён этишди, интеллектуал ҳамда ижодий баҳсларда ўз имкониятларини синовдан ўтказишди. Шунингдек, миллий таомлар ҳамда китоблар кўргазмасида қадриятларимизга эҳтиром кўрсатилди. Айниқса, “Шеърият шайдосиман” танлови бир қанча истеъдодли талабаларни кашф этди. Танлов якунида ижодкорлар ҳамда талабалар иштирокида ўтказилган мушоира йиғилганларда катта таассурот қолдирди, – дейди Бухоро давлат педагогика институти ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими услубчиси Аслиддин Гадоев. 

Тадбир якунида ғолиблар ҳамда уларнинг устозлари институт раҳбарияти томонидан рағбатлантирувчи ёрлиқ ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланди.

[gallery-23585]

Бир сўз билан айтганда, мазкур тадбир ҳам ёшларимизнинг қалбида юртга муҳаббат ва бурчга садоқат, кўп асрлик миллий қадриятларимизга эҳтиром туйғуларини, уларда жамоа бўлиб мақсадга эришиш кўникмалари шаклланишига хизмат қилади.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбири.