Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий қадриятлар болалар нигоҳида
18:43 / 2023-07-22

Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасининг “Миллий қадрият маданиятлилик асоси” лойиҳаси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳузуридаги жамоат жамғармасининг “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” Давлат дастурининг ижросида нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш мавзусида эълон қилинган давлат гранти танловида ғолиб бўлган эди.

Ушбу лойиҳа асосида маданий меросимиз, миллий қадриятларимизни, қорақалпоқ халқи маданиятини болаларга ўргатиш, уларнинг китоб мутолаасига бўлган қизиқишини ошириш, бўш вақтини мароқли ўтказиш мақсадида жойларда “Миллий урф одатимиз – олтин хазина” мавзусида кўрик танлов ўтказилди.

Тўрткўл туманидаги “Оқ кабутар” болалар оромгоҳида  ўтказилган танлов ёшларда катта таассурот қолдирди. Болалар гуруҳларга бўлиниб, “Саломлашиш одоби”, “Миллий урф-одат, дастурлар” ҳамда "Мақолни давом эттир" дея номланган шартлар бўйича ўзаро баҳслашди. Иштирокчиларнинг зукколиги, билимдонлиги ҳамда ҳозиржавоблигини Ўзбекистон  ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмалари аъзоларидан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди. Танлов якунида ғолиб ва фаол иштирок этган ўқувчилар диплом ҳамда китоблар жамланмаси билан тақдирланди.

–Танловни ўтказишдан асосий мақсад болажонларнинг ёзги таътил кунларини мароқли ўтказиш, халқимизнинг неча минг йиллик тарихга эга урф-одатлари, дастур ва анъаналарини уларнинг онгига сингдириб бориш бўлиб ҳисобланади, – дейди Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси масъул котиби, лойиҳа раҳбари Бекназар Ерназаров. – Шу билан бирга, халқ оғзаки ижоди намуналаридан – мақолларни билиш даражасини аниқлаш, уларни яна кўпроқ ўзлаштиришига имконият яратиб беришдан иборат. Танлов шу кунга қадар Мўйноқ туманидаги "Оқ кема”, Элликқалъа туманидаги “Орол болалари”, Тахиатош туманидаги “Ойдин йўл”, Нукус шаҳридаги “Турон” болалар оромгоҳларида ҳам ўтказилди.  

 Довуд АБИБУЛЛАЕВ,

ЎзА мухбири