Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий ўзлик илдизлари
11:41 / 2025-10-15

Қудратилла Рафиқовнинг “Российская газета” ва Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида чоп этилган мақоласи тарихий хотирани сақлаш, ўтмишга холис баҳо бериш ва тарихий мероснинг бугунги кунни англашдаги ўрни каби долзарб мавзуларга бағишланган. Зеро, тарих — нафақат ўтмиш, балки ҳозирги замон тўғрисидаги ҳам фандир. Мақола муаллифи, шунингдек, Ўзбекистоннинг жаҳон саҳнасидаги роли ҳақидаги мавзуни ҳам кўтаради.

Мақоланинг бошида Ўзбекистоннинг сиёсий раҳбарияти Тошкентда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини очишда нимага асослангани ҳақида сўз боради. Адолат юзасидан қараганда, бунда у ислом дунёсининг илмий ва маданий маркази шуҳратини қайта тиклашга ҳисса қўшади, деган мақсад мужассам. Мамлакат катта инсоний салоҳият, табиий захиралар, қулай географик жойлашувга эга. Давлатнинг оқилона сиёсати иқтисодий ўсишга, мамлакатнинг обрўси ортишига хизмат қилади.  

Ўзбекистон — сайёҳлик соҳасида минтақада етакчи мамлакат. Мақола муаллифи буюк ватандошлари — Ибн Сино, Беруний ва бошқа олимлар ҳақида фикр юритар экан, уларнинг номлари кўпинча Ўзбекистон билан боғланмаган ҳолда тилга олиниши ва буни тўғрилаш кераклигини таъкидлайди.  

Шунингдек, Қ. Рафиқов тарихнинг узвий боғлиқлиги ҳақида фикр юритади. Бунда аввалги даврларда тарихни ёритиш бўйича йўл қўйилган хатоликларни тўғрилаш мамлакатнинг обрўси янада ортишига хизмат қилади.

Муаллиф миллий ўзлик генезиси мавзусини кўтариб чиқади ва бунда тарихнинг миллат учун умумий консенсусни ташкил этувчи лаҳзаларини алоҳида ажратиб кўрсатади. Тарих ва маданият — фуқаролик жамияти ҳамда давлат шаклланиши учун асосий омиллар. Муаллиф бой берилган муддатлар, йўқотилган вақт ҳақида ўйланади, лекин бундай муаммоларни ҳал этишда шошмашошарлик ярамайди. Бой тарих билан фахрланиш керак, аммо баҳсли нуқталарни қандай бўлса, шундайлигича қабул қилган маъқул.

Муаллиф — Ўзбекистон ватанпарвари, у чиндан ҳам мамлакат учун қайғуради, келажакдан асосли умидлар рўёбини кутади.   

Михаил ВОЛХОНОВ,  

Кострома давлат қишлоқ хўжалиги академияси ректори, техника фанлари доктори, профессор.