Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий олимпия қўмитасида Халқаро мас-рестлинг федерацияси раҳбари билан учрашув ўтказилди
14:12 / 2022-11-07

Айни кунларда Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида мас-рестлинг бўйича қитъа чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақа ва унинг доирасида ўтказилаётган тадбирларда Халқаро мас-рестлинг федерацияси президенти Александр Акимов етакчилигидаги хорижлик спорт мутасаддилари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида ушбу мутахассис билан учрашув ўтказилиб, мамлакатимизда мас-рестлинг спортини янада ривожлантиришга оид масалалар муҳокама қилинди.  

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, мамлакат мас-рестлинг федерацияси раиси Одил Абдураҳмонов, спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, МОҚ бош котиби Ойбек Қосимов иштирок этиб, мазкур спорт турини минтақамизда янада ривожлантириш ва оммалаштиришга оид режалар хусусида тўхталди.  

Учрашувда меҳмонлар Ўзбекистон спортининг ҳалқаро майдондаги ютуқлари ва мамлакатимизда соғлом турмуш тарзи тарғиботини кучайтириш борасида олиб борилаётган ишларга юқори баҳо бериб, жорий йил Владивосток шаҳрида ўтган “Осиё болалари” ўйинларида Ўзбекистон спортчилари умумжамоа ҳисобида 2-ўринни қўлга киритишида мас-рестлингчиларнинг ҳам ҳиссаси катта бўлганлигини таъкидлади.  

Мулоқот давомида томонлар ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш, унинг келгуси босқичлари ҳақида фикрлашди.  

 

ЎзА