Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий олимпия қўмитаси мутахассислари Пекинга йўл олди
18:17 / 2022-01-31

4-20 февраль кунлари Хитой пойтахти Пекин шаҳрида XXIV қишки олимпия ўйинлари ташкил этилади.

Тўрт йилликнинг нуфузли мусобақасида юртимиз шарафини тоғ чанғиси бўйича ягона спортчимиз Комилжон Тўхтаев ҳимоя қилади.

Бугун – 31 январь куни Пекин олимпиадасида спортчимизга ташкилий ишларда кўмаклашадиган икки кишидан иборат Ўзбекистон спорт делегациясининг илк таркиби Хитойга жўнаб кетди.

Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатди.

Делегация таркиби Миллий олимпия қўмитаси мутахассиси Нозим Атакулов ҳамда матбуот хизмати вакили Нурали Йўлдошевдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, қишки олимпия ўйинларида иштирок этадиган спортчимиз Комилжон Тўхтаев эртага Италиядаги машғулотларини якунлаб, мураббийи билан биргаликда Пекинга йўл олади.

Т. Рўзиев, ЎзА