Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий Олимпия қўмиталари ассоциациясига раҳбар сайланди
15:30 / 2022-10-20

Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида бўлиб ўтаётган Миллий Олимпия қўмиталари ассоциацияси (ANOC) XXVI Бош ассамблеяси йиғилишида ташкилотнинг кейинги 4 йиллик фаолияти учун президент ва биринчи вице-президент сайланди.

Тадбирда 2018 йилдан бери “ANOC” президенти вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келаётган Робин Митчел 2022-2026 йиллар учун Миллий Олимпия қўмиталари ассоциацияси раҳбари этиб сайланди.

Овоз бериш якунига кўра, қатарлик Шайх бин Ҳамад бин Ҳалифа Ал Таний биринчи вице-президент курсисини эгаллади. Бошқа лавозимларга номзодлар ташкилот раҳбарияти томонидан илгари сурилади. Ҳар бир минтақадан тайинланадиган вице-президент ўз қитъасига раҳбарлик қилади.

Эслатиб ўтамиз, Миллий Олимпия қўмиталари ассоциацияси Бош ассамблеяси йиғилишида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси номидан бош котиб Ойбек Қосимов ва халқаро алоқалар департаменти директори Камолиддин Эргашев иштирок этмоқда.

Т. Рўзиев, ЎзА