Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий олимпия қўмиталари ассоциацияси йиғилиши бўлиб ўтди
11:39 / 2021-10-25

Грецияда Миллий олимпия қўмиталари ассоциацияси (ANOK)нинг XXV Бош Ассамблея йиғилиши бўлиб ўтди.

Икки кун давом этган ушбу тадбирда Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов бошчилигидаги мутахассислар қатнашди, дея хабар бермоқда olympic.uz сайти.

Таъкидлаш жоиз, коронавирус пандемияси бошлангандан кейинги миллий олимпия қўмиталарининг илк ассамблея йиғилишида ANOKга аъзо 205 та мамлакатнинг 148 таси бевосита, қолганлар онлайн тарзда иштирок этди.

Маросимда Халқаро олимпия қўмитаси раҳбари Томас Бах мураккаб эпидемиологик вазиятга қарамасдан Токио-2020 ўйинларини муваффақиятли ташкил этишдаги хизматлари учун Япония ҳукуматига миннатдорчилик билдирди. Бош Ассамблея йиғинида бир қатор масалалар кўриб чиқилди. Жумладан, ANOKнинг 2021-2024 йилларга мўлжаллаган иш режаси, ташкилотнинг кейинги йиғилишини онлайн тарзда ўтказиш ҳамда унинг низомига айрим ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масалалари тасдиқланди.

Шунингдек, келгуси йили ANOK президентлиги учун бўладиган сайловлар жараёни, 2023 йилги бутунжаҳон соҳил ўйинларини Индонезияда ўтказиш масаласи ҳам муҳокамалар марказида бўлди.

Тадбир доирасида ANOK томонидан дунёнинг энг кучли спортчиларига бериладиган Awards-2021 совринларини топшириш маросими ҳам ташкиллаштирилди.

Т. Рўзиев, ЎзА