Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий медиа маконда анъана ва замонавийлик: ютуқлар, муаммолар ва ечимлар
23:18 / 2023-12-12

Медиа соҳасини ривожлантиришда оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш, журналистларнинг касбий маҳоратини ошириш, уларнинг ўзаро мулоқот қилиши, тажриба алмашиши, мавжуд муаммоларга биргаликда ечим топиши, долзарб мавзуларни муҳокама қилишига имконият яратиб бериш муҳим ҳисобланади.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва уюшманинг Қашқадарё вилояти бўлими ҳамкорлигида “Миллий медиа маконда анъана ва замонавийлик: ютуқлар, муаммолар ва ечимлар” мавзусида ташкил этилган минтақавий конференцияда ҳам юқоридаги масалаларга эътибор қаратилди. 

Конференцияда сўзга чиққан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в.б. Холмурод Салимов Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида юртимизда медиа соҳаси ривожи йўлида амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди. Анжуманнинг мақсади, ҳозирги даврда ОАВ, журналистлар олдида турган муҳим вазифалар, соҳадаги ютуқ ва муаммолар хусусида атрофлича сўз юритди.

Анжуманда “Бугунги давр ва журналистика”, “Босма нашрларда шаклланган анъаналар – замонавий журналистиканинг асоси” мавзуларида маърузалар тингланди.

Шунингдек, миллий медиа макондаги ривожланиш тенденциялари, даврий босма нашрларда шаклланган маҳорат мактаблари, замонавий журналистиканинг муҳим вазифалари, интернет нашрларининг жамият ҳаётида тутган ўрни ва аҳамияти сингари муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Якунда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзолигига қабул қилинган бир гуруҳ журналистларга аъзолик гувоҳномалари тақдим этилди. Юбилей ёшини нишонлаган фахрийлар ҳамда матбуот соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган устоз журналистларга фахрий ёрлиқ ва совғалар топширилди. 

Гулноза Бобоева, ЎзА